"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот Саудия Арабистони клублари ҳужумчи Муҳаммад Салоҳга қизиқиш билдираётгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди.
"Агар дунёда кимдир: "Бизга Салоҳ керак эмас," деса, ҳайрон бўлардим. У етарли даражада тажрибали ва ақлли, у ўз карьераси давомида жуда кўп яхши ишлар қилган, шунинг учун у ўзи учун тўғри қарор қабул қилади. Умид қиламанки, биз учун ҳам," - дея Слот сўзларини келтирмоқда The Times.