"Тоттенхэм" раҳбари Даниэль Леви Матис Телнинг ўз клубига трансфери бўйича музокараларни тезлаштириш учун Мюнхенга келди. Фабрицио Романо бу ҳақда хабар берди.
"Бавария"нинг ўзи билан аллақачон келишувга эришилган, ҳозирда Тель ва унинг агенти билан шахсий музокаралар олиб борилмоқда. "Шпорлар" Премьер-лига клублари рақобатидан хабардор бўлгани учун музокараларни тезлаштиришга ҳаракат қилмоқда.
АПЛнинг ёш ҳужумкор футболчиси фаолиятини давом эттириш учун иккинчи вариант "Манчестер Юнайтед" эканлиги аввалроқ хабар қилинганди. Манкунианликлар футболчи билан музокара олиб борган. Кейинги танлов ҳуқуқи Телнинг ўзида.