"Ливерпул"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди.
Арне Слот шогирдлари 24-турда "Борнмут"ни мағлуб этишди (2:0).
"Қизиллар"нинг ушбу чемпионатдаги ягона мағлубияти 14 сентябрь куни "Ноттингем Форест"дан (0:1) қарши учрашувда содир бўлганди. Ўшандан бери улар 14 ғалаба ва 5 дурангга эришган.
12 февраль куни "Ливерпуль" 25-турда "Эвертон" билан учрашади.