"Мальорка"га қарши ўйин Диего Симеоне учун муҳим воқеа бўлди.
Аргентиналик мутахассис "Атлетико Мадрид" бош мураббийи сифатида Ла Лигадаги 500-учрашувини ўтказмоқда. Жамоа шу кунгача 305 ўйинда ғалаба қозонган, 112 марта дуранг ўйнаган ва 82 ўйинда мағлуб бўлган.
Симеоне Ла Лигада 500 та ўйин ўтказган саккизинчи мураббий бўлди ва буни битта клубда амалга оширган биринчи мураббий бўлди.