"Барселона" Ла Лигада "Реал" билан очколар орасидаги фарқни тўрттага қисқартирди.
Ушбу турда кучли учликдаги жамоалар турлича ўйинлар ўтказди. “Барса” “Алавес” устидан ғалаба қозонди (1:0), “Атлетико” “Малборка”дан кучлироқ келди (2:0), “Реал” эса “Эспаньол”га ютқазди (0:1).
"Барса" учинчи ўринда қолди, аммо "Реал" билан фарқни 4 очкога қисқартирди. Каталонияликлар иккинчи ўринда бораётган "Атлетико"дан 3 очко ортда қолмоқда.
Кейинги турда “Реал” ва “Атлетико” ўртасидаги Мадрид дербиси бўлиб ўтади.