"Валенсия" Иван Хайме трансферини эълон қилди.
24 ёшли ярим ҳимоячи Испания жамоасига "Порту"дан кўчиб ўтди. Marca хабарига кўра, келишув 8 миллион еврога сотиб олиш вариантини ўз ичига олади.
"Малага" тарбияланувчиси ушбу мавсумда Португалия чемпионатининг 9 та ўйинида қатнашиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди.













