Англия Лига кубоги финалчиларидан бири аниқланди.
"Арсенал"ни икки бор 2:0 ҳисобида мағлуб этган "Ньюкасл" турнирнинг ҳал қилувчи баҳсига йўл олди.
Эдди Хау жамоаси сўнгги босқичда "Ливерпуль" ёки "Тоттенхэм" билан тўқнаш келади. Бу жуфтликдаги биринчи ўйин 1:0 ҳисобида "шпорлар" фойдасига ҳал бўлган.
Лига кубоги финали 16 март куни бўлиб ўтади.













