Кириш Регистрация

Коло-Муани А Серия рекордини ўрнатди

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг 24-тури старт олди. Туриннинг "Ювентус" бу турда "Комо" майдонига сафар қилди ва у ерда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Туринликларнинг бу ўйиндаги иккала голига ҳам Коло-Муани муаллифлик қилди.

Турин клубига ўтганидан кейин у А Серияда учта ўйин ўтказиб, бешта гол урди. Маълум бўлишича, Коло-Муани Италия футболининг юқори лигасида ўзининг дастлабки учта ўйинида бешта гол урган (1994/1995 йилги мавсумдан бери) биринчи футболчи бўлди. Эслатиб ўтамиз, бунгача Коло-Муани Парижнинг "ПСЖ" жамоасида ўйнаган.

А Сериянинг навбатдаги турида "Ювентус" "Интер"га қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 05:45, 08.02.2025.
Ўқилди: 1174 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.