Каталониянинг "Барселона" клуби португалиялик ҳужумчи Рафаэль Леаунинг ўйинини кузатишда давом этмоқда. Испаниянинг El Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, у ўтган йили "Барселона"га ўтиши мумкин эди ва ҳозир ҳам қизиқиш йўқолмаган.
Бироқ, битта муҳим шарт бор - Леау барқарор ўйин кўрсатиши керак, "Барселона" раҳбарияти трансфер амалга ошиши учун футболчида айнан шуни кўришни истайди.
Агар бу амалга ошса, ёзги шартнома бўйича музокаралар анча силлиқ кечиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Леау 2019 йилдан бери "Милан"да ўйнаб келмоқда, унгача у Португалиянинг "Спортинг" ва Франциянинг "Лилль" каби клубларида тўп тепишга муваффақ бўлган.













