Антони “Бетис”даги фаолиятини муваффақиятли бошлади.
Бразилиялик футболчи 23-турда "Сельта"га қарши ўйинда жамоа 2:3 ҳисобида мағлуб бўлганига қарамай, Ла Лиганинг энг яхши футболчиси деб топилди. Антони 10-дақиқада ҳисобни очди ва 72-дақиқада алмаштирилди.
Антонининг "Атлетико"га қарши ўйиндаги (2:2) иштироки ҳам худди шундай баҳоланганди.
Ўша ўйиндан сўнг январь ойида "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олинган 24 ёшли вингер учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.













