Бу мавсумда Рафинья ҳисобида 38 та самарали ҳаракат бор.
"Барселона" вингери Ла Лиганинг 23-турида "Севилья"га қарши ўйинда (4:1) гол урди ва ассистенлик қилди.
Жорий мавсумда бразилиялик футболчи клуб сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.
Топ-5 чемпионат орасида ҳозирча фақат "Ливерпуль"дан Муҳаммад Салоҳ кўпроқ очко тўплаган – 44 (26+18).













