"Барселона" йил бошидан буён гол уриш бўйича 1943 йилдан буён энг яхши натижани қайд этди.
Бугун каталонияликлар Ла Лиганинг 23-турида "Севилья"ни (4:1) тор-мор этди.
2025 йил бошидан бери Ханси Флик жамоаси барча мусобақаларда 11 та ўйинда 41 та гол урди. Бу "Барселона"нинг январь ойи бошидан буён 82 йил ичида худди шу вақт оралиғидаги энг яхши натижасидир - 1943 йилда "блауграна" футболчилари Хуан Хосе Ногес қўл остида йилнинг дастлабки 11 ўйинида 42 та гол уришган.
Жорий мавсумда "Барселона" 36 та ўйинда жами 113 та гол урди.













