"Барселона" Ла Лиганинг сўнгги ўн йилликдаги энг муваффақиятли мавсумини ўтказмоқда.
“Кўк-анорранглилар” “Севилья”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этишди ва танаффусдан сўнг уч марта гол уришди.
Ханс-Дитер Флик жамоаси 23 турдан кейин 64 та гол урди - бу клубнинг 2014/15 йилги мавсумдан буён энг яхши натижасидир.
Бундан 10 йил аввал каталонияликлар худди шу 23 турда 67 та гол уришганди. "Барса" ушбу мавсумни 94 очко ва 110 гол билан биринчи ўринда якунлади ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди.
Ўша пайтда бош мураббий Луис Энрике эди ва ҳужумда Лионель Месси, Луис Суарес ва Неймар рақибларни даҳшатга солиб, биргина чемпионатда учаласи 80 дан ортиқ гол уришган.













