"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри жамоадоши Рафинья Диаснинг муваффақияти ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Бразилиялик вингер фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказмоқда: у жорий мавсумда "кўк-анорранглилар" сафида 39 та гол уришга бевосита ҳисса қўшди (24 та гол ва 15 та голли узатма), 35 та ўйинда.
“Рафинья барча мақтовларга лойиқ. У танқидга учраган, ишлар ўзи хоҳлагандек бўлмаган босқичдан ўтди.
У яхшиланиш учун қаттиқ меҳнат қилди, ниҳоятда фидойи эди ва ҳозир у ажойиб ўйнамоқда. Мен у учун жуда хурсандман", - деди Педри.













