Машҳур англиялик собиқ футболчи Алан Ширер Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидан ўрин олган "Манчестер Сити" ва "Реал" жамоалари ўртасидаги биринчи ўйин натижаси ҳақида гапирди.
"Агар ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланганида ҳамон умидимиз бор эди. Аммо бундан кейин "Реал Мадрид" узоққа бормаса, бу ҳақиқий мўъжиза бўлади.
"Манчестер Сити"нинг ишончи бутунлай сўнди. Энди имкон йўқ", деди Ширер.













