"Ливерпуль" АПЛ 15-турининг қолдирилган ўйини доирасида сафарда "Эвертон"ни мағлуб эта олмади - 2:2.
Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда киритилган гол эвазига "ирислар" дуранг натижани қайд этишга муваффақ бўлди.
"Гудисон Парк"да ўтган АПЛнинг сўнгги 13 ўйинида "Ливерпуль" атиги 2 марта ғалаба қозонган. Шу билан бирга, "Эвертон" фақат 1 марта ғалаба қозонган. 10 марта дуранг қайд этилди.