Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Педру Морейра: «Катта иштиёқ билан ўйнасак, кўп нарсани уддалай оламиз»

Баҳо:
+ | -

Элит Чемпионлар Лигаси 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" ва "Ас-Садд" ўйинидан аввал расмий тадбирлар бўлиб ўтди. "Шерлар" устози Педру Морейра ва жамоа ҳимоячиси Умар Адҳамзода матбуот анжуманида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Морейра: - Барчага хайрли кун. Бизни жуда муҳим ўйин кутмоқда. Мақсадимиз жамоанинг ушбу мусобақадаги икки учрашуви орқали барчасини кўздан кечириб олиш эди. Ғалаба қозонган тақдиримизда бизда имконият сақланиб қолади. Шунга ҳаракат қиламиз. Рақиб ҳужумкор футбол кўрсатади, жуда яхши шаклланган жамоа. Бир ойдан ортиқроқ машғулотларда ишлаганларимизни эртага кўрсатишга интиламиз.

Олдимизда турган ўйин ҳақида ўйлашимиз лозим. Зафар қучсак, кейин бошқа нарсалар тўғрисида ўйлаймиз. Бизни Элит лигадан ташқари Ўзбекистон чемпионатида ҳам қизиқарли мавсум кутмоқда.

Рақибда расмий ўйин амалиёти борлиги уларга қўл келади. Мавсум давом этаётган ҳолатда майдонга тушиш яхши. Лекин биз ҳам кўп нарсаларга қодирмиз. Футболчилар ҳам буни ҳис этиб боришмоқда. Жамоа сифатида аста-секин кучайиб боряпмиз.

Учрашувга жуда кўп нарсалар таъсир қилиши мумкин. Катта иштиёқ билан ўйнасак, кўп нарсани уддалай оламиз. Ўйиндаги турли вазиятларга тайёр бўлишимиз керак.

Мухлисларни стадионда кўришдан хурсанд бўламиз ва уларга яхши кайфият тақдим этишга уринамиз. Биз бир оилага айланишимиз лозим.

Адҳамзода: - Эртанги беллашувда ғалабага эришиб, мухлисларни хурсанд қилишга уринамиз. Тайёргарлигимиз кўнгилдагидек бўлди деб ўйлайман. Ўз ўйинимизни намойиш этишимиз керак. "Садд"ни ўрганиб чиқдик. Уларга қарши олдин ҳам ўйнаганмиз.

Клаудиниога қарши ўйнашга алоҳида тайёрланмадик. Рақибда юқори савияли футболчилар кўп. Жамоавий ўйинга эъиибор қаратган ҳолда баҳсга ҳозирлик кўрдик.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 14:57, 16.02.2025.
Ўқилди: 1296 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.