«Милан»нинг 29 ёшли дарвозабони Майк Меньян ўз жамоаси билан шартномани 2028 йилгача узайтиради. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто Х (аввалги Twitter) ижтимоий тармоғида хабар берди.
Манбанинг маълумотига кўра, француз посбонининг янги шартномасида яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам мавжуд бўлади. Меньяннинг маоши €5 миллион + бонуслардан иборат бўлади.
Аввалроқ ОАВда «ПСЖ» «Милан» дарвозабонини трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Меньян 2021 йил ёзидан бери «россонерилар» сафида тўп тепиб келмоқда. Жорий мавсумда у барча турнирларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та учрашувни «қуруқ» сақлаган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати €35 миллионни ташкил этади.