"Барселона" 2025 йилда ҳали бирор марта ютқазмаган.
Ханси Флик жамоаси Ла Лиганинг 24-турида "Райо Вальекано"ни мағлуб этди (1:0).
Каталонияликлар қаторасига тўртинчи ғалабани қўлга киритди. Аввалроқ улар "Алавес" (1:0), "Валенсия" (5:0) ва "Севилья"ни (4:1) мағлуб этишганди.
Сўнгги мағлубият 21 декабрь куни "Атлетико"га қарши кечганди (1:2). Ўшандан бери "блауграна" 10 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этди.
22 февраль куни "Барселона" сафарда "Лас-Палмас" меҳмони бўлади.













