Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Бугун “Пахтакор”нинг плей-офф босқичидаги рақиби аниқ бўлади

Баҳо:
+1 | -

Футбол бўйича Элит Осиё чемпионлар лигасининг умумий босқичи сўнгги, 8-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Турнинг илк учрашуви Тошкент шаҳридаги "ЖАР" стадионида ўтказилди. “Пахтакор” – “Ас-Садд” клублари ўртасидаги ўйинда пойтахтимиз клуби 2:1 ҳисобида зафар қучди. Шунингдек, мазкур турда “Аш-Шорта” – “Ал-Айн” 2:0, “Персеполис” – “Ан-Наср” 0:0, “Ал-Аҳли” – “Ал-Гарафа” 4:2 ҳисоблари қайд этилди.

Бугун, 18 февраль куни лиганинг 8-тури доирасида икки учрашув бўлиб ўтади. Унда “Ар-Райян” – “Истиқлол”, “Ал-Ҳилол” – “Ал-Васл” клублари ўзаро рақобатлашади.

Шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, кечаги учрашувлардаги қайд этилган натижадан сўнг “Пахтакор“ мусобақанинг плей-офф босқичига йўл олди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, “Пахтакор“ 7 очко билан 7-ўриндан жой олди. Бугун “Истиқлол“ сафарда “Ар-Райян“ устидан ғалаба қозонса, “Пахтакор“ саккизинчи ўринни эгаллайди. Эронликлар дуранг ёки мағлубият қайд этадиган бўлса, “Пахтакор“ еттинчи ўрин билан плей-офф босқичига йўл олади.

Элит ОЧЛ регламентига кўра, ғарб минтақасида 1-ўринни эгаллаган жамоа шу минтақадаги 8-ўрин, 2-ўринни эгаллаган жамоа эса 7-ўрин эгаси билан баҳс олиб боради. Ҳозирда мусобақа жадвалининг энг юқори иккита ўрнини "Ал-Ҳилол" ва “Ал-Аҳли" клублари эгаллаб турибди. Шундан келиб чиқиб, "Пахтакор" 7 ёки 8-ўрин билан плей-оффга йўл олса, пойтахтимиз клубининг навбатдаги босқичдаги рақиби "Ал-Ҳилол" ёки "Ал-Аҳли" бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ОФК қарорига кўра, лиганинг плей-офф босқичидаги илк ўйин жадвалда пастроқ ўринни эгаллаган жамоа майдонида ўтади. Аниқроғи, “Пахтакор“ ушбу босқичдаги биринчи учрашувни ўз уйида ўтказади. 1/16 финалнинг илк учрашувлари эса 3-4 март кунига белгиланган.

Киритилди: 12:55, 18.02.2025.
Ўқилди: 1370 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик