"ПСЖ" Чемпионлар Лигаси плей-оффининг ўтиш ўйинида "Брест"ни йирик ҳисобда мағлуб этди - 7:0.
Брэдли Барколя, Хвича Кварацхелия, Витинья, Дезире Дуэ, Нуну Мендеш, Гонсалу Рамуш ва Сенни Маюлу гол урди.
Биринчи ўйинда ҳам парижликлар йирик ҳисобда ғалаба қозонишганди (3:0). 21 февраль, жума куни 1/8 финал босқичига қуръа ташланади. "ПСЖ" "Ливерпуль" ёки "Барселона" билан ўйнайди.