Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 0-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Абдул Малик Абдул Башир: ёмон болакайдан яхши реферига!

Баҳо:
+1 | -

Қатар-Эрон ўйинини сингапурлик Абдул Малик бин Абдул Башир бошқариб боради. Ушбу ҳакам ҳақида Эроннинг www.teammelli.com сайти қисқача мақола эълон қилди.

Ушбу 45 ёшли ҳакам ўтган чоршанба куни АСЕАН футбол федерацияси томонидан йилнинг энг яхши ҳаками дея эълон қилинди. Аммо Абдул Малик ёшлигида умуман ҳакам бўлишни истамасди, аксинча ҳакамларни ёмон кўрарди. Аммо тақдир унинг пешонасига ҳакам бўлишни ёзган экан.

"Миллий чемпионат ўйинларида футболчи сифатида фаолият олиб борганимда доимо ҳакамлардан сариқ ва қизил карточкалар олардим. Бир куни эса рақиб билан тўқнашувда жиддий жароҳат олдим. Эртаси куни ўзимни ёмон ҳис қилдим ва тасоифан ҳакамлар курси эълонга кўзим тушди. Нима бўлганини эслолмайман, аммо мен шу орқали ҳакамлар оламига кириб келдим", дейди Абдул Малик.

Абдул Маликнинг ёрдамчиси Тан Ю Мин шундай дейди: "Агар биз ўйинни бехато бошқариб борсак, ҳеч ким бизни эсламайди. Аммо қаердадир хатога йўл қўйсак, одамлар биз ҳақимизда нима деб ўйлашаётганини тезда билдириб қўйишади.

"Албатта, ўйинда босим бўлади, айниқса, халқаро ўйинларда. Агар биз хатога йўл қўйсак, ҳеч ким Абдул Малик ёмон деб айтмайди. Ҳамма сингапурлик ҳакамлар ёмон деб айтишади. Биз давлатимиз байроғи остида иштирок этганимиздан кейин яхши ишлаш муҳим эканлигини биламиз", дейди рефери.

37 ёшли Тан яхши ҳакам бўлиш учун инсон ўз касбига содиқ бўлиши кераклигини таъкидлайди. "Шунингдек, сизга қаратилган танқидларни ҳам тўғри қабул қилишингиз керак", дейди у.

Ушбу ҳакамлар ЖЧ ва олимпиада саралаш баҳсларини бошқариш учун кўп мамлакатларга боришди.

"Ҳакам сифатида Тожикистонга ташриф буюрганимиз кўпроқ ёдимизда қолди", дейди Тан Ю Мин. "Ушбу давлат қаерда эканини кўпчилик билмайди. Бу мамлакатга саёҳат учун ҳам боришмайди, аммо мен ушбу мамлакатга борганимдан хурсандман".

Тарихга қизиқадиган Абдул Малик эса Исфаҳон (Эрон) ва Самарқанд (Ўзбекистон) каби шаҳарларга ташриф буюриш имкониятига эга бўлганидан хурсанд. Ушбу ҳакам яна бир неча ойдан кейин халқаро фаолиятига якун ясайди. Боиси у 45 ёшга тўлди. Шунга қарамай, у ЖЧда иштирок эта олмаганидан афсусланмайди.

Манба: www.teammelli.com
Киритилди: 00:49, 04.06.2013.
Ўқилди: 3638 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5640]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3745]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3301]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3169]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3090]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2957]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2784]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2529]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2330]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2037]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик