Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

Бугун терма жамоамизнинг Осиё кубогидаги навбатдаги рақиби аниқ бўлади

Баҳо:
+ | -

Хитойда футбол бўйича U20 ёш тоифасида ўтаётган Осиё кубогида бугун гуруҳ босқичи якунланади.

Унда “D” гуруҳидан ўрин олган Жанубий Корея – Япония, Сурия – Таиланд терма жамоаларининг учрашувлари бўлиб ўтади.
Кеча “B” ва “С” гуруҳларида сўнгги, 3-тур учрашувлари ташкил этилди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, “B” гуруҳида Ироқ ва Иордания терма жамоалари баҳсида ҳисоб очилмади. Саудия Арабистони эса 2:1 ҳисобида КХДР термасини таслим қилди.

Шу тариқа, Саудия Арабистони U20 терма жамоаси 6 очко билан биринчи ўринда чорак финалга чиққан бўлса, Ироқ 5 очко жамғариб, иккинчи поғонада навбатдаги босқичга йўл олди. Иордания 4, КХДР 1 очко билан гуруҳда қолиб кетди. Энди 1/4 финалда Австралия – Ироқ, Хитой – Саудия Арабистони ўзаро рақобатлашади.

Шунингдек, “С” гуруҳида Ўзбекистон ва Эрон U20 терма жамоалари гуруҳ пешқадамлиги учун куч синашди. Унда футболчиларимиз кутилмаганда 2:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ҳамда гуруҳда иккинчи ўринга жойлашди. Бу гуруҳдаги иккинчи ўйинда Индонезия ва Яман жамоалари куч синашди. Баҳсда ҳисоб очилмади ва жамоалар биттадан очко билан гуруҳнинг сўнгги ўринларидан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё кубогининг чорак финалида Фарҳод Нишонов қўл остидаги терма жамоамизга 1/4 финал босқичида “D” гуруҳи ғолиби тўқнаш келади. Эрон эса ушбу гуруҳнинг иккинчи жамоасига қарши ўйин ўтказади.

Киритилди: 12:50, 20.02.2025.
Ўқилди: 1315 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик