УEФА Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг жавоб учрашувида "ПСЖ" ўз майдонида "Брест" устидан йирик 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Париж грандининг голларидан бирини ҳужумкор ярим ҳимоячи Хвича Кварацхелия киритди.
Opta Sports хабарига кўра, Кварацхелия УEФА Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида гол урган биринчи грузиялик футболчи бўлди.
Икки ўйиндан иборат қарама-қаршиликда Парижнинг топ-клуби ишончли тарзда "Брест"ни 10:0 ҳисобида мағлуб этди.













