Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнашни давом эттиради.
«Relevo» хабарига кўра, Карло Анчелотти Лукас Васкес жароҳатидан қайтган тақдирда ҳам 26 ёшли уругвайлик футболчини ҳимоя қанотида ўйнатишда давом этади.
Вальверде жорий мавсум 40 та ўйинда 8 та гол уриб, 6 та ассист берди.