Бош мураббий Эдди Хау жамоа дарвозабони Мартин Дубравка билан шартнома узайтирилгани ҳақида фикр билдирди. Аввалроқ инглиз клуби 36 ёшли футболчи билан янги меҳнат шартномаси имзолагани ҳақида хабар берган эди.
"Мартин кўп йиллар давомида "Ньюкасл"да ажойиб ўйин кўрсатган юқори тоифали дарвозабон. У яқинда жамоага қайтди ва жуда яхши ўйнади ва кучли дарвозабонлар бўлинмаси таркибида ўз қадрини кўрсатди. Ҳеч кимга сир эмаски, унинг январ ойида бошқа клубга ўтиш имкониятлари бор эди, аммо диққатини жамлагани учун у катта ҳурматга лойиқ. Мартин биз билан қолганидан хурсандмиз", - дейди Хау.
Дубравка 2018 йилдан бери “Ньюкасл” дарвозабони ҳисобланади. Жорий мавсумда у барча турнирларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол ўтказиб юборди.













