Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Максим Шацких: «Украинада қолишим ҳам, бошқа чемпионатга ўтиб кетишим ҳам мумкин»

Баҳо:
+ | -

Максим Шацких "Черноморец"дан кетди ва ҳозирги кунда ўзига янги жамоа изламоқда. У "Болельщик" газетасига берган интервьюсида Украина чемпионатида қолиши ёки бошқа чемпионатга ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирган.

— Максим, келинг аввал собиқ жамоангиз ҳақида гаплашсак. "Черноморец" Европа лигасига чиқиш вазифасини уддалаган бўлса-да, жамоа мавсумнинг баҳорги қисмини, юмшоқ қилиб айтганда, яхши ўтказмади...
— Фикрингизга қўшилмасдан иложим йўқ. Қишки танаффусдан кейин биздан кутган ўйинни намойиш қилдик. Рақиблар ҳам жиддий эди. Аммо, тан олиш керак, ўртамиёна жамоалар билан ўйинларда "Черноморец" ўзининг очколарини қўлга кирита олмади. Энг асосийси, мақсадга эришилди, лекин еврокубоклардан олдин ўйинни маромига келтириш керак.

— ... Буни эса сизсиз қилишларига тўғри келади.
— Шундай бўлиб қолди. Албатта, мен Одессага ўйнаш учун келгандим, аммо кўп вақтимни захира ўриндиғида ўтказдим. Ёқимсиз ҳолат, лекин бу ҳаёт, футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. Нимадандир афсусланишга одатланмаганман, "Черноморец"га ўтганимга ҳам афсусланмайман.

— Одессадан кетиш масаласини сиз жамоа бош мураббийи Роман Григорчук билан муҳокама қилдингиз. Чемпионат давомида эса у билан суҳбатлашдингизми? У нима учун майдонга тушмаётганингизни тушунтириб бердими?
— Йўқ, мавсум давомида юзма-юз суҳбатлашмадик. Машғулотларда тер тўкиб ишладим, бор кучимни бердим, ўйинга келганда эса кўп майдонга тушмадим. Балки, ниманидир нотўғри бажаргандирман, балки, яна бошқа сабаби бордир... Мураббий бошқа футболчиларга ишонч билдирди — вазиятга унга кўпроқ маълум.

— Фаолиятингизнинг Одесса босқичи ҳақида ортиқча эҳтироссиз гапиряпсиз... Лекин бу даврда қандайдир яхши нарсалар ҳам бўлдими?
— Умуман олганда, ҳаммаси ёмон бўлди деб айта олмайман. Фақат деярли ўйнамадим. Алоҳида таъкидлаш лозим бўлган ёқимли жиҳат — уй ўйинларини мухлисларнинг ажойиб қўллаб-қувватлаши остида ўтказдик. Одессада футболни севишади. Мухлислар ўзларининг ҳиссиётлари билан жамоага ёрдам беришди. Сўнгги йилларда бундай ҳолатга гувоҳ бўлмагандим, буни тан олиш керак. Афсуски, "Арсенал"нинг уй учрашувларига кўп мухлис келмайди.

— Балки "Арсенал"га қайтарсиз? Ёки бошқа вариантлар ҳам борми?
— Ҳозирча аниқ бир қарорга келмадим. Балки Украинада қоларман, балки бошқа чемпионатга йўл оларман.

— Бу масала яқин кунларда ҳал бўладими?
— Албатта, тахминан бир ҳафта, узоғи билан икки ҳафта ичида. Қисқа қилиб айтганда, мен янги жамоа масаласини тезроқ ҳал қилишни ва жамоанинг мавсумолди йиғинининг ярмидан эмас, бошидан қатнашмоқчиман. Мавсумолди йиғини жуда муҳим.

— Туғилган кунингиз яқинлашмоқда ва сиз 35га тўласиз...
— ... Тушунаман (кулади). Аслида эса ўзимда бир неча йил ўйнашга етарли кучни ҳис қиляпман. Аксинча бўлганида, фаолиятимни аллақачон тугатган бўлардим. Айни пайтда эса жамоага фойда келтира оладиган кучим бор.

— Сизга бегона бўлмаган "Динамо" ҳақида сўрамоқчи эдим. Чемпионат якунида жамоа 3-ўринни эгаллагани ёқимсиз ҳолат бўлгандир а?
— Нима ҳам дердим... Шундай бўлгани аламли. "Динамо"даги дўстларим билан гаплашдим. Улар ҳам бундан хафа бўлишган. Ҳеч қачон бундай бўлмаганди...

— "Металлист"нинг иккинчи ўринни эгаллагани — ҳаққонийми?
— Ҳа, ҳаммаси ҳаққоний, буни тан олиш керак. Ушбу мавсумда "Динамо" мухлислар истаган ўйинни намойиш қила олмади. Бунинг сабаби нимада эканини билмайман. Боз устига, "Металлист"га қарши ҳар иккала ўйин бой берилди. Шунинг учун муҳокамага ўрин йўқ, натижа — ҳаққоний. Киевликлар яқин вақт ичида вазиятни ўнглайдилар деган умиддаман. Ўйин яхши бўлса, натижа ҳам ижобий бўлади.

Манба: www.bolel-ik.com.ua
Киритилди: 09:22, 04.06.2013.
Ўқилди: 3520 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.