Кириш Регистрация

Флик: "Реал" билан ўйин? Аввал финалга чиқиш керак"

Баҳо:
+ | -

"Реал" ва "Барселона" Чемпионлар Лигаси плей-оффининг икки томонида жойлашган. Демак, Испания футболининг асосий грандлари мусобақа финалига қадар тўқнаш келмайди. Матбуот анжуманида каталонияликлар устози Ханс-Дитер Фликдан финалда "Реал"га қарши ўйнашни хоҳлайсизми, деб сўрашди.

"Аввалига финалга чиқиш керак. Мақсадимиз шу. У ерга етиб бориш учун узоқ йўлни босиб ўтиш керак. Дастлаб жуда кучли жамоа бўлган "Бенфика"ни мағлуб этишимиз керак," - деди Флик журналистларга.

"Барселона" навбатдаги ўйинини 22 февраль куни Испания чемпионатида "Лас-Пальмас"га қарши ўтказади.

Киритилди: 19:02, 21.02.2025.
Ўқилди: 3762 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.