Кириш Регистрация

Роналдунинг голсиз серияси давом этади

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналду яқинда “Ан-Наср” сафида беш ўйинлик голли сериясини тугатди.

Ушбу серия Саудия Арабистони чемпионатининг сўнгги турида 40 ёшли португалиялик футболчи “Ал-Аҳли” дарвозасига гол ура олмаганидан сўнг узилди.

Жума куни Роналду Саудия лигасининг тўлиқ ўйинини "Ал-Иттифоқ"га қарши ўтказди ва яна гол ура олмади.

“Ан-Наср” бу баҳсда икки марта олдинга чиқиб олганди, аммо якунда 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Эслатиб ўтамиз, ҳафта бошида Криштиану Роналду Осиё Чемпионлар лигаси ўйинида иштирок этадиган таркибга киритилмаганди.

Кўринишидан, юлдуз футболчи шунчаки дам олишга вақт топаётгандир.

Киритилди: 08:43, 22.02.2025.
Ўқилди: 670 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.