Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Рустам Эсонов: «Иккинчи лигага оддий қараб бўлмайди»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор Самарқандда вилоят иккинчи лигаси ўйинлари старт олган. Икки гуруҳга бўлинган ҳолда жамоалар баҳсларга киришган.
 
Айни вақтда жамоалар совринли ўринлар учун кескин курашмоқда. Шу ва бошқа масалалар бўйича иккинчи лигада ўз жамоаси билан иштирок этаётган Ургутнинг "Исломобод" жамоаси бош мураббийи Рустам Эсонов билан суҳбатлашдик.

- Айни вақтда жамоалар баҳсларга киришган ва сизнинг жамоанинг ҳам иштирокини бошлади. Жамоанинг ҳақида айтиб ўтсангиз?

Жамоамиз Ургут тумани шарафидан иштирок этмоқда. Таркибмиз ҳам тўлиқ маҳаллий ёш футболчилардан иборат. Уларни тайёрлаб юртимизнинг ва шаҳримизнинг жамоаларига иқтидорли футболчиларни етказиб бермоқчимиз. Жамоамиз бу мавсумдан бошлаб "Исломобод" номи билан истирок этмоқда. Ўтган мавсумларда жамоамиз "Дўстлик" номи билан иштирок этган эди.

- Жамоа ўз ўйинларини қайси стадионда ўтказади ва жамоани моддий томондан ким таъминлайди?

Айни вақтда шаҳримизда бизнинг жамоадан бошқа "Чинор" жамоаси ҳам иштирок этмоқда ва улар шаҳар ҳокимиятига қарайди. Бизнинг жамоа эса ҳали энди ташкил этилди. Шу боис ҳозирча жамоани футболга қизиқувчи ёшлардан туздик ва ҳамма харажатларни ўзимиз таъминлаймиз. Жамоамиз "Жартепа" стадионида ўйин олиб боради. Стадион ҳозирда яхши ҳолатда. Фақат ҳозир биз яна битта стадион устида иш олиб бораяпмиз ва янги стадион ҳам шу йил фойдаланишга туширилади.

- Таркибни қандай шакллантирдингиз?

 Жамоа юқорида айтганимиздек маҳаллий ёш футболчилардан иборат. Ҳозирча иккита учрашув ўтказдик. Битта ғалаба, битта мағлубият бор. Ҳали мавсум олдинда биринчи лига учун йўлланма берувчи ўринга курашамиз. Жамоамизда "Динамо" тарбияланувчиларидан ҳам бир нечтаси тўп суради. Ўзим ҳам жамоада ўйновчи мураббий бўлиб фаолият юритяпман. Таркибимизда иқтидорли ёшлар етарлича. Булар - Расулов Алишер, Ҳодиев Аброрхон, Ҳудойбердиев Фаррухлар келажаги бор йигитлар. Булар келажакда иккинчи лигадан чиқиб яхши футболчи бўлиб етиша олади. Биз иккинчи лига баҳсларига оддий қарамаслигимиз керак. Мана шундай қуйи лигалардан иқтидорлар етишиб чиқиши керак ва бунга ҳаракат қиламиз.

Фарид Юсупов суҳбатлашди.

Манба: www.samfutbol.uz
Киритилди: 11:14, 04.06.2013.
Ўқилди: 4386 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.