"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола аввалги ютуқларидан завқланишда давом этмоқда.
Якшанба куни "шаҳарликлар" ўз уйида турнир жадвалининг амалдаги пешқадами "Ливерпуль"ни қабул қилади. Гвардиола жамоаси ғалаба қозонган тақдирда ҳам "қизиллар"га яқинлашиши қийин бўлади: ҳозирда орадаги фарқ 17 очкони ташкил этмоқда.
"Ўтмишда нимага эришганимизни ҳамма тушунди. Ҳар сафар одамлар "Манчестер Сити"да ҳаммаси осон кечаётганини айтишганди, аммо энди ҳамма тушуниб етди. Бунга эришиш жуда қийин бўлган," - деди Гвардиола матбуот анжуманида.













