Кириш Регистрация
28/02 00:45 Парма 1-1 Кальяри
28/02 01:00 Леванте 2-0 Алавес
28/02 01:00 Вулверхэмптон 2-0 Астон Вилла
28/02 17:30 Борнмут 1-1 Сандерленд
28/02 18:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетик Бильбао
28/02 18:45 Нефтчи 3-0 Машъал
28/02 19:00 Комо 3-1 Лечче
28/02 19:00 Локомотив 3-1 Сурхон
28/02 19:15 Динамо 1-2 Навбаҳор
28/02 20:00 Бёрнли 3-4 Брентфорд
28/02 20:00 Ливерпуль 5-2 Вест Хэм
28/02 20:00 Ньюкасл 2-3 Эвертон
28/02 20:15 Барселона 4-1 Вильярреал
28/02 22:00 Верона 1-2 Наполи
28/02 22:30 Мальорка 0-1 Реал Сосьедад
28/02 22:30 Лидс 0-1 Манчестер Сити
01/03 00:45 Интер 2-0 Женоа
01/03 01:00 Реал Овьедо 0-1 Атлетико
01/03 16:30 Кремонезе - Милан
01/03 18:00 Эльче - Эспаньол
01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:00 Фулхэм - Тоттенхэм
01/03 19:00 Ман. Юнайтед - Кристал Пэлас
01/03 19:00 Сассуоло - Аталанта
01/03 19:00 Брайтон - Ноттингем Форест
01/03 19:15 Насаф - Хоразм
01/03 20:15 Валенсия - Осасуна
01/03 21:30 Арсенал - Челси
01/03 22:00 Торино - Лацио
01/03 22:30 Бетис - Севилья
02/03 00:45 Рома - Ювентус
02/03 01:00 Жирона - Сельта
02/03 22:30 Пиза - Болонья

Александр Хомяков: "Бизда потенциал бор, жамоамга ишонаман"

Баҳо:
+ | -

"Андижон"нинг "Зенит"-2 га қарши учрашувидан кейин "бургутлар" бош мураббийи Александр Хомяков Анталия йиғини ва ўйин тўғрисида клуб матбуот хизматига қуйидагича фикр билдирди:

"Икки хил таассурот қолди. Ҳарқалай, сал бошқача футбол кутгандим. Биз йиғин давомида муайян усуллар устида ишладик. Шунинг эвазига анча мукаммалроқ футбол намойишини кўрмоқчи эдик. Бошқа томондан олиб қараганда, назорат учрашувлари яна қайси жиҳатлар устида ишлашимиз кераклигини кўрсатиб берди. Назаримда, бор имкониятларимизни кўрсата олмадик.

Иккинчи томондан олиб қараганда, жамоа деярли шакклланиб бўлди. Лекин, барибир, бизни ўйлантираётган ва кўпроқ ишлашни тақозо этадиган жиҳатлар йўқ эмас. Албатта, умумий аҳвол ёмон эмас. Бироқ ўзим кутган даражага чиқа олганимизча йўқ. Ҳа, жамоада потенциал бор. Ўтган йилги йиғиндаги таркибдан кучли кўринмоқда. Аммо, боя айтганимдек, мавсум давомида ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар талайгина.

Бевосита бугунги ўйинга келсак, 70 дақиқа давомида анча ишончли ўйин кўрсатдик. Айниқса, биринчи бўлимда голга тортадиган анча хавфли вазиятларни юзага келтирдик. Афсуски, булардан самарали даражада фойдаланиш насиб қилмади. 70-дақиқадан кейин эса ўйин тизгинини қўлдан чиқардик. Шу сабаб гол ўтказиб юбордик ва яна ўтказиб юборишимиз ҳам ҳеч гап эмасди.

Хуллас, жамоа ҳамон барпо этиляпти. Умид қиламанки, мавжуд потенциал эвазига биз ҳали ўйинимизга ўзимиз кўришни истаган жиҳатларни қўша оламиз. Бизда потенциал бор, жамоамга ишонаман".

Киритилди: 10:38, 25.02.2025.
Ўқилди: 756 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.