"Интер" Италия Кубогининг 1/4 финалида "Лацио" устидан ғалаба қозонди - 2:0. Ўйин Миландаги "Жузеппе Меацца" стадионида бўлиб ўтди.
Биринчи бўлим сўнгида Марко Арнаутович ҳисобни очди. 77-дақиқада Хакан Чалханўғли пенальтидан гол уриб, миланликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.
"Интер" ярим финалда "Рома"ни мағлуб этган "Милан"га қарши майдонга тушади (3:1).













