Кириш Регистрация

Роналду «Ан-Наср»нинг кечикиши учун узр сўради

Баҳо:
+ | -

«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионати 22-туридан ўрин олган «Ал-Ваҳда»га қарши сафар ўйини (2:0) ҳақида фикр билдирди. Учрашув жамоасининг кечикиши сабабли кечроқ бошланган эди.

«Бу осон ўйин бўлмади. Биринчи бўлимда қийинчиликка дуч келдик, чунки уч соат давомида автобусда сафар қилдик – тирбандлик ва ёпиқ йўллар сабабли. "Ан-Наср" номидан кечикиб ўйин бошлаганимиз учун узр сўрайман. Бундай ҳолат такрорланмаслиги керак. Кечирасиз.  

Биз ўйинни яхши бошламадик, аммо иккинчи бўлимда бироз яхшироқ ҳаракат қилдик. Муаммоларимизни ҳал қилиб, иккита гол урдик, шунинг учун хурсандмиз.  

"Ан-Наср" қайтиши мана шундай бўлиши керак. Биз жавоб беришимиз лозим… Ғалаба қозонишда давом этишимиз зарур ва кейин нима бўлишини кўрамиз.  

Бир ўйиндан иккинчисига ишончни қайта тиклашимиз керак… Буни яна амалга оширишимиз лозим – ғалаба, ғалаба, ғалаба! Кейин эса натижаларга қараймиз», – деди Роналду.

Роналду ушбу ўйинда фаолиятидаги 925-голини урди, шунингдек, пенальти ишлаб чиқди, уни Садио Мане аниқ амалга оширди.  

«Ан-Наср» 22 та ўйиндан сўнг 47 очко жамғарган. Жамоа пешқадам «Ан-Иттиҳод»дан (бир ўйин кам ўтказган) 8 очко ортда бормоқда.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 15:33, 26.02.2025.
Ўқилди: 3238 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [13382]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3666]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3257]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2760]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2586]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2420]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2240]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2074]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1928]

"Барселона"да Мессидан кейин клубни қутқариб қолган уч киши номи айтилди [1735]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.