"Реал" кетма-кет учинчи марта ғалаба қозонди.
Карло Анчелотти жамоаси Испания кубоги доирасида "Сосьедад"ни мағлуб этди (1:0).
Мадридликлар охирги марта 1 февраль куни "Эспаньол"дан мағлубиятга учраганди (0:1). Кейинги ўйинларда улар бешта ғалаба ва иккита дуранг ўйнашди.
1 март куни "Реал" Ла Лигада "Бетис" меҳмони бўлади, 4 март куни эса Чемпионлар Лигасида "Атлетико" билан ўйнайди.













