Кириш Регистрация
31/03 00:00 Бетис 2-1 Севилья
31/03 21:30 Верона 0-0 Парма
31/03 23:45 Лацио 1-1 Торино
01/04 00:00 Сельта 1-1 Лас-Пальмас
01/04 23:45 Вулверхэмптон - Вест Хэм
01/04 23:45 Арсенал - Фулхэм
02/04 00:00 Ноттингем Форест - Ман. Юнайтед
02/04 23:45 Брайтон - Астон Вилла
02/04 23:45 Саутгемптон - Кристал Пэлас
02/04 23:45 Манчестер Сити - Лестер
02/04 23:45 Ньюкасл - Брентфорд
02/04 23:45 Борнмут - Ипсвич
03/04 00:00 Ливерпуль - Эвертон

«Манчестер Сити» футболчилари «Тоттенхем»га қарши ўйинда қандай баҳо олишди? (Goal.com)

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" жамоаси Англия Премер-лигасининг 28-турида «Тоттенхем» майдонида 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир жадвалининг юқори тўртлигига қайтди. Пеп Гвардиоланинг шогирдлари жорий мавсум давомида кам учраган мустаҳкамлик ва қатъиятни намойиш қилиб, қийин баҳсда муҳим уч очкони қўлга киритди.

Дарвозабон ва ҳимоя

Эдерсон (8/10): Мавсумдаги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди ва «Тоттенхем» футболчиларининг бир неча хавфли зарбаларини қайтарди.

Матеус Нунес (6/10): Одоберт билан курашда қийинчиликларга дуч келди, аммо Телнинг деярли аниқ голини олдини олди.

Абдуқодир Ҳусонов (7/10): Рақиб жамоа юлдузларининг босими остида қолмаган ҳолда, ишончли ўйин кўрсатди. Ёш ўзбек футболчиси учун ижобий баҳо.

Рубен Диас (7/10): Ҳимояда тажрибаси билан Ҳусоновга ёрдам берди, ўз ролини аниқ бажарди.

Йошко Гвардиол (6/10): Ўйин бошида кучли ҳаракат қилди, аммо Жонсон ва Порро унга босим ўтказиб, тез-тез юқори позицияга тортишди.

Ярим ҳимоя

Нико Гонсалес (6/10): Оддий, барқарор ўйин ўтказди, лекин сезиларли таъсир кўрсатмади. Охирги 25 дақиқада Бернардога ўрин бўшатди.

Матео Ковачич (6/10): Ўйинни бузувчи ва ҳимояни мустаҳкамловчи ролини бажарди. Ажойиб ўйин кўрсатмаган бўлсада, жамоага фойдали бўлди.

Ҳужум

Савиньо (6/10): Ажойиб техникага эга эканлигини кўрсатди, аммо ўйинга ҳал қилувчи таъсир ўтказа олмади. Биринчи бўлимда аниқ гол уриш имкониятини қўлдан чиқарди.

Омар Мармуш (6/10): Биринчи бўлимда фаоллик кўрсатди, аммо иккинчи бўлимда таъсири камайди. Фил Фоден билан алмаштирилди.

Жереми Доку (8/10): Трент Александр-Арнолдни қийнаган «Ливерпул»га қарши ўйиндан сўнг, бу сафар ҳам Поррога муаммолар туғдирди ва "Сити"нинг асосий таҳдид манбаи бўлди.

Эрлинг Холанд (8/10): Ҳужумнинг етакчи фигураларидан бири бўлиб, жамоаси учун муҳим голни урди. Бу билан у АПЛ тарихида кетма-кет уч мавсумда 10 та уй ва 10 та сафар голини урган иккинчи футболчига айланди (биринчи футболчи - Ҳарри Кейн).

"Манчестер Сити" қийин баҳсда муҳим ғалабани қўлга киритди, айниқса Эдерсон, Доку ва Холанднинг ажойиб ҳаракатлари жамоани олдинга бошлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:07, 27.02.2025.
Ўқилди: 7345 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz