Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Усмонали Исмоналиев: «Мухлисларимизни хурсанд қилиш учун ўйнаймиз»

Баҳо:
+ | -

«Андижон» клуби қишки селекция пайтида бир қатор футболчилар билан шартномалар имзоланди ва уларнинг орасида Усмонали Исмоналиев ҳам бор. Андижонлик иқтидор эгаси яна ўз уйига қайтди.

Биласиз, у Андижон футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. «Бургутлар» сафидаги ажойиб ўйинларидан кейин «Бунёдкор»да фаолият олиб борди ва жорий мавсумда Усмоналиев яна «Андижон»га қайтди.

— Жонажон жамоангизга қайтдингиз ва Анталиядаги йиғинда тўлиқ иштирок этдингиз. Бу сизда қандай таассурот қолдирди?

— Биринчи навбатда «Андижон» жамоасига қайтганимдан хурсандман. Яна бирга ишлаётганимиздан мамнунман. Йиғинга келадиган бўлсак, ҳеч қачон осон бўлмаган. Кучли рақибларга қарши ўйнадик. Худога шукр, жамоамиз яхши. Таркиб 50 фоизга янгиланди. Барча футболчилар бир-бирини тушуниб боряпти. Йиғинда доим «нагрузка» билан ўйнайсиз. Шу боис ўртоқлик учрашувлари қийинроқ кечади. Барчаси кўнгилдагидек ўтди. Шарт-шароитлар ҳам, жамоадаги муҳит ҳам ажойиб даражада.

— Андижон футболи тарбияланувчиси ҳисобланасиз ва илгари «Бургутлар» шарафини ҳимоя қилгансиз. Уч йиллик танаффусдан кейин яна қайтдингиз. «Андижон»га қайтганингизда ўзингизни қандай ҳис қилдингиз ва қандай ўзгаришларни кўрдингиз?

— Футболчиларни ўсганини кўрдим. Ўзимни сира бегонасирамадим. Мен ўз уйимга қайтдим. Бу ўзим туғилиб ўсган жой. Йигитлар билан киришиб кетишим осон кечди. Биз эски дўстлармиз. Олдин ўйнаганимда қандай бўлса, ҳозир ҳам шундай давом этяпти.

— «Бунёдкор»даги уч йиллик фаолиятингиздан кейин 2025 йилга келиб «Андижон»га қайтиш ҳақида ўйлаганмидингиз?

— Эртага нима бўлишини билмаймиз, Худо билади. «Андижон»дан таклиф бўлганида мен ижобий қабул қилдим ва энг аввало дадам рози бўлди. Дадам «Андижон»га мухлислик қилади. Жамоамга ёрдам бергани қайтдим. Янги мавсумда ўйинлар кўп. Жамоа учун қўлимиздан келган барча ишни қилишга, «Андижон» учун ёрдам беришга ҳаракат қиламиз. Мен хурсандман.

— Биламизки, ҳужум чизиғида бинойидек ўйнай оласиз. Кейинчалик эса ҳимояга ўтдингиз. Яна ҳужумда ҳам ўйнашга тайёрмисиз ёки ўзингизни энди ҳимоячи сифатида кўряпсизми?

— Йўқ, ўзимни ҳеч қачон ҳимоячи деб тасаввур қилмаганман. Александр Хомяков билан гаплашганимда мени фақат ҳимояда кўряпсизми, деганимда йўқ, керак пайтда олдинга ўтасан, деган. Ҳужумда ва қанот ярим ҳимоясида тўп суриш ҳам менга қулай. Мен ҳаммасига тайёрман. Керак пайтда ҳужумга ёрдам бера оламан.

— Янги мавсумда жамоани жуда муҳим мусобақалар кутмоқда ва бу ҳақида нима деган бўлардингиз? Шунингдек, «Андижон» илк турни сафарда «Қўқон-1912»га қарши ўтказади. Биринчи тур олдидан фикрингиз қандай?

— 2025 йилги чемпионатда ҳамма жамоага омад тилайман. Асосийси, жароҳатларсиз ўтказиш насиб қилсин. Андижон халқи футбол билан яшайди. Буни ёшлигимиздан кўриб, катта бўлганмиз. Доим мухлислар учун ҳаракат қиламиз. Уларни хурсанд қилиш учун ўйнаймиз. «Қўқон-1912»га қарши дерби бўлади. Ишқибозларимиз бизни қўллаб-қувватлашади ва ғалаба билан қайтамиз, Худо хоҳласа.

Манба: championat.com
Киритилди: 22:00, 27.02.2025.
Ўқилди: 1192 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3512]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3360]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2466]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2425]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2390]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [2017]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1710]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1684]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1635]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1612]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик