Кириш Регистрация

"Астон Вилла" ҳам "Ювентус" ҳужумчиси учун курашга қўшилди

Баҳо:
+ | -

“Астон Вилла” “Ювентус” ҳужумчиси Душан Влахович учун даъвогарлар сафига қўшилди.

Жорий мавсум якунланганидан кейин Влаховичнинг шартномаси тугашига атиги 12 ой қолади ва ҳозирча “Ювентус”нинг Душан билан ҳамкорликни узайтириш борасида музокара олиб боришга уринишлари бесамар кетди.

Влаховичнинг Туриндаги янги шартномасидаги тўсиқ унинг ҳафтасига 215 минг фунт стерлинг маоши бўлиб турибди. "Ювентус" ҳозир ўйинчига бунчалик кўп пул тўлашни хоҳламайди ёки бера олмайди.

TEAMtalk нашрида айтилишича, "Арсенал" январь ойида Влаховичга қизиқиш билдирган эди, аммо энди "Астон Вилла" ҳам 25 ёшли сербни ҳам нишонга олмоқда.

"Астон Вилла" қишки мавсумда Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клубига сотилган Жон Дуран ўрнига Влаховични 50 миллион еврога (41 миллион фунт) сотиб олмоқчи.

 

Киритилди: 22:54, 01.03.2025.
Ўқилди: 2279 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик