Кириш Регистрация
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити

«Манчестер Сити» юлдузи Абдуқодир Ҳусановга қандай ёрдам берганини айтди

Баҳо:
+3 | -

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Бернарду Силва ўзбек ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди.

— Ҳусанов учун осон бўлмади. Янги мамлакатга келиб, инглиз тилини яхши билмаган ҳолда мослашиш қийин. У фақат бир ҳафтача машғулот ўтказди, шунинг учун жамоада футболчилар кам бўлган пайтда «Челси»га қарши муҳим ўйинга тушишига тўғри келди. Бу жамоа учун ҳам оғир палла эди.   

У ўзининг биринчи ҳаракатида хатога йўл қўйди, ва мен унга босимни озгина енгиллаштиришга ҳаракат қилдим. У ажойиб иқтидорга эга ва шундай вазиятларда тажрибали футболчилар ҳам хатоларга йўл қўйишини тушуниши керак. Энг муҳими – бундай пайтларда қандай жавоб беришинг. Ҳусанов шундан сўнг тинчланиб, ўйинга кўникиб кетди. Бу унинг характери ва ривожланиш салоҳиятини кўрсатади, – деди Силва.

Киритилди: 23:40, 01.03.2025.
Ўқилди: 8319 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик