"Реал Мадрид"ни Англиянинг "Борнмут" клубининг икки футболчиси кучайтириши мумкин.
"Қаймоқранглилар"нинг қизиқишлари рўйхатида чап қанот ҳимоячиси Милош Керкез ва ҳимоя марказида тўп тепадиган Дин Хейсен бор.
Transfer News Live нашрининг хабар беришича, "қироллик клуби" яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида иккала футболчини ҳам сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.













