Кириш Регистрация

Ди Канио: "Консейсау "Милан"даги вазиятни ўнглай олмайди"

Баҳо:
+ | -

Италиялик собиқ футболчи Паоло ди Канио "Милан" бош мураббийи Сержиу Консейсауга ишонмаяпти.

Португалиялик мутахассис "россонерилар"ни декабрь ойи охирида қабул қилиб олганди. Сўнгги пайтларда жамоанинг натижалари яхши эмас: А Сериянинг учта ўйинида учта мағлубият ва "Фейеноорд"га енгилган ҳолда Чемпионлар Лигасини эрта тарк этиш.

"Ўйлашимча, Консейсау "Милан"даги вазиятни ўнглай олмайди - бу деярли имконсиздек. Аввал бошданоқ яхши йўлга қўйилмаган муносабатлардан ҳаммаси тушунарли. У Жоау Феликсни биринчи имкониятдаёқ майдонга туширади, аммо Тиджани Рейндерсни майдон марказида чеклаб қўяди. "Милан"да тартибсизлик ҳукм сурмоқда," - деди ди Канио Sky Sport телеканали эфирида.

Киритилди: 06:29, 03.03.2025.
Ўқилди: 894 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.