"Барселона" яна Войцех Шесни билан дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Тўғри, Ла Лиганинг якшанба кунги "Реал Сосьедад"га (4:0) қарши ўйинида дарвозабоннинг ёрдами керак бўлмади - рақиб бирорта ҳам зарба бермади. Шунга қарамай, Barca Universal хабарига кўра, Шесни Ла Лиганинг жорий мавсумида атиги олтита ўйин ўтказиб, тўртинчи марта ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Иньяки Пенья 15 та ўйинда майдонга тушиб, бор-йўғи учта ўйинда гол ўтказиб юбормаган бўлса, Марк-Андре тер Штеген чемпионатнинг олтита ўйинида фақат бир марта гол ўтказиб юбормаган ва жароҳат туфайли сафдан чиққанди.
Войцех Шесни октябрь ойида "Барселона" сафига келиб қўшилди ва мавсум охиригача шартнома имзолади.













