Кириш Регистрация

Расман: "Қўқон-1912" илк турдан ўз стадионида ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Қўқондаги стадион майдони, унинг суғориш ва дренаж тизими аввалроқ янгиланган эди. Айни вақтда майдон футбол учрашувларини қабул қилишга тайёр.

Бироқ стадион ёритиш тизими, майдон атрофига ёзилиши керак бўлган қоплама масаласида иш кечикканидан келиб чиқиб, Лига "Қўқон-1912" стадионини Суперлига учун қабул қилмаганди. Февраль ойи давомида клуб раҳбарияти мазкур масалаларни ҳал қилишга эришди. Шундан келиб чиқиб, Лига стадионни Суперлига беллашувлари учун рўйхатдан ўтказди.

Маълумот учун, "Қўқон-1912" Суперлигага қуръа ташлаш маросими олдидан мажбурий равишда Фарғонадаги "Истиқлол" стадионини рўйхатдан ўтказган бўлиб, мазкур ҳолат Лига хавотирига сабаб бўлаётганди. Боиси, "Истиқлол" стадионида "Нефтчи" ва ФарДУ жамоаларининг тўп тепиши аввалдан режалаштирилган бўлиб, "Қўқон-1912" клуби олдига Суперлига 3-турига қадар стадиондан чиқиб кетиш талаби қўйилганди. Қўқон шаҳридаги стадионнинг очилиши эса "Истиқлол" стадионига тушадиган зўриқишни нормаллаштиради.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 11:35, 03.03.2025.
Ўқилди: 1318 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6723]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3257]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2879]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2872]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1845]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1826]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1599]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1599]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик