Кириш Регистрация

"Милан" бош директори: "Ибрагимович билан ўртамизда ҳеч қандай зиддият йўқ"

Баҳо:
+ | -

Жоржио Фурлани "Милан"нинг ҳалокатли мавсуми ҳақида гапирди.

"Милан" А Сериянинг 27-турида “Лацио”га имкониятни бой берди (1:2). Жамоа қаторасига учта ўйинда мағлуб бўлди. “Россонери” плей-офф босқичида “Фейеноорд”га ютқазиб, Чемпионлар лигасидан чиқиб кетишди ва ҳозирда чемпионатда 9-ўринда бормоқда.

"Мавсум бошида биз катта умидларга эга эдик ва уларни амалга ошириш учун барча имкониятларимиз бор эди. Биз хоҳлаган нарсани қилмадик ва Италия Суперкубогида ғалаба қозонганимизга қарамай, ҳозирча ўйинимиз қониқарсиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз олдинга қарашимиз керак, чунки ўтмишни энди ўзгартириб бўлмайди.

Натижалардан барчамиз ҳафсаламиз пир бўлди, лекин биз бирдамликни сақлаб қоламиз. Бу вазиятдан фақат биргаликда чиқа оламиз. Мен ва Ибрагимович ўртасида ҳеч қандай зиддият йўқ, мураббийни алмаштириш борасида ҳам муҳокамалар йўқ. Биз ҳамжиҳат бўлишимиз ва мавсумни муносиб якунлаш учун ҳаракат қилишимиз керак", деди “Милан” бош директори.

Киритилди: 14:29, 03.03.2025.
Ўқилди: 712 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4905]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4643]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4350]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3820]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3542]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3480]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3309]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2975]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2724]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2404]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик