"Брайтон" дарвозабони Барт Вербрюгген фаолиятини АПЛ грандида давом эттириши мумкин.
Хабарларга кўра, 22 ёшли нидерландиялик футболчини "Челси" ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
Тахминий трансфер суммаси 25-30 миллион еврога баҳоланган.
Аввалроқ, Вербрюггенга "Бавария" қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.













