Хосеп Гвардиола кузда "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди, бироқ жорий мавсум якунида унинг клубни тарк этиши эҳтимоли инкор этилмайди.
City Football Group бундай вазият учун режа ишлаб чиқмоқда. "Шаҳарликлар" раҳбарлари Италиянинг "Комо" клуби бошқарувида яхши натижалар кўрсатаётган Сеск Фабрегасни диққат билан кузатиб боришмоқда.
Шу билан бирга, Фабрегасни Европанинг бошқа гигантлари, жумладан, “Милан” ва “Интер” ҳам кузатиб бораётгани қайд этилган. Фабрегас бошчилигидаги Комо айни дамда Италия чемпионати турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда.













