"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот Луис Энрикенинг "Пари Сен-Жермен"даги фаолияти ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Жамоа Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи доирасида тўқнаш келади. Дастлабки баҳс чоршанба куни парижликлар майдонида бўлиб ўтади, жавоб ўйини эса 11 март куни Англияда бўлиб ўтади.
"Луис Энрике "ПСЖ"да ажойиб иш қилгани аниқ," - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашади Слот. - Фикримча, ҳозир жамоа ўтган мавсумга қараганда кучлироқ кўринмоқда," - деди нидерландиялик мутахассис матбуот анжуманида.













