"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне ўз жамоасида "Барселона" футболчисини кўрмоқчи. Гап ҳужумкор ярим ҳимоячи Фермин Лопес ҳақида кетмоқда. Симеоненинг ушбу футболчини ўз сафига қўшиб олиш истаги ҳақида "El Nacional" нашрига таяниб, "Transfer News Live" хабар бермоқда.
21 ёшли Лопес "Барселона"нинг асосий таркибида мустаҳкам футболчи эмас - у ўйинларни дастлабки дақиқаларданоқ бошлашдан кўра кўпроқ захирадан майдонга тушади. Жорий мавсумда Фермин 28 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол ва бешта ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, нуфузли "Transfermarkt" портали мутахассислари Фермин Лопесни 50 миллион еврога баҳоламоқда.













