Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

U18 хоккей бўйича ЖЧ. Биз - чемпионмиз!!!

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистоннинг ўсмирлар терма жамоаси ўзининг илк U18 Жаҳон Чемпионати (III B дивизиони)да ғалаба қозонди! Таиландда бўлиб ўтган турнирда йигитларимиз илк уринишдаёқ юқорироқ дивизионга кўтарилишди – келаси мавсумда U18 Жаҳон Чемпионатида III А дивизионида иштирок этишади.

Ўзбекистон терма жамоаси рақибларини кетма-кет мағлубиятга учратди: Жанубий Африка Республикаси (12:0), Люксембург (12:1), Туркманистон (8:2) ва Босния ва Гертсеговина (11:3). Ниҳоят, 6 март куни ҳал қилувчи баҳсда Таиланд жамоаси устидан 3:2 ҳисобида қийин ғалаба қозонилди.

Ўтган йили бизнинг йигитлар Таиланд терма жамоаси билан Осиё ва Океания Кубогида (Тошкент ва Самарқанд, апрель-2024) икки бор тўқнаш келишган эди. Ўшанда Ўзбекистон чемпион бўлиб, гуруҳ босқичида таиландликларни 7:5 ҳисобида, финалда эса 2:1 ҳисобида енгган эди. Бу сафар жаҳон чемпионатида кураш яна ҳам кескин кечди. Ғалаба келтирган шайбани учрашув тугашига 5 дақиқа қолганида Жамоамизнинг энг яхши бомбардирларидан бири – Жасурбек Рустамхонов киритди.

Жамоа сардори Рустамхонов 5 ўйинда 22 очко (14 гол + 8 ассист) жамғариб, турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди! Жасур, шунингдек, ёш юлдуз Салоҳиддин Азимов ўтган мавсумни Чехияда ўтказди. Қолган йигитлар эса Қозоғистон ёшлар лигасида "Тошкент Селект" жамоаси сафида ўйнашди.

Ўзбекистоннинг ўсмирлар терма жамоаси Тошкентнинг иккита клуби – «Ҳумо» ва «Бинокор» тарбияланувчиларидан иборат. Улар 2018 йилда ташкил этилган Ўзбекистон Хоккей Федерациясининг муваффақиятли фаолиятининг натижасидир. Бугун улар ЎХФнинг фахри!

Бизнинг чемпионларимизни тайёрлаган мураббийлар штабини алоҳида тилга олиш лозим – Нормундс Сеейс, Абдумажид Носиров ва Роман Кривомазовга ташаккур!

Жуда тез орада, 2025 йил апрелда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам жаҳон чемпионатида ўз дебютини ўтказади! Улар IV дивизионда Арманистонда ўтадиган мусобақада қатнашишади. Таркиб тажрибали ўйинчилардан иборат бўлсада, асосий куч бугун Бангкокда Жаҳон Кубогини кўтариб турган йигитлар бўлади!

Биз чемпионмиз!!!

Киритилди: 23:18, 06.03.2025.
Ўқилди: 3368 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик