Кириш Регистрация
20/12 01:00 Валенсия - Мальорка
20/12 17:30 Ньюкасл - Челси
20/12 18:00 Реал Овьедо - Сельта
20/12 20:00 Борнмут - Бёрнли
20/12 20:00 Брайтон - Сандерленд
20/12 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
20/12 20:00 Вулверхэмптон - Брентфорд
20/12 20:15 Леванте - Реал Сосьедад
20/12 22:00 Лацио - Кремонезе
20/12 22:30 Осасуна - Алавес
20/12 22:30 Тоттенхэм - Ливерпуль

Жоан Лапорта "Барселона" шифокори вафот этганидан сўнг баёнот берди

Баҳо:
+1 | -

"Барселона" шифокори Карлес Миньярро Гарсия вафот этганидан сўнг клубнинг "Осасуна"га қарши ўйини бекор қилинди. "Кўк-анорранглилар" президенти Жоан Лапорта воқеа ҳақида баёнот берди.

"Барcелона" номидан мен биринчи жамоанинг шифокори Карлес Миньярро Гарcиянинг вафоти ҳақида хабар бермоқчиман. Бу биз учун жуда қадрли инсон эди. У бугун тушда жамоанинг машғулот лагерида вафот этди. Тасаввур қилишингиз мумкинки, ўйинчилар, ходимлар, мураббий ҳамма жуда қайғурди, катта қайғу ҳолати юзага келди. Биз ҳаммамиз бу одамни яхши кўрар эдик. У фақат ўйинчиларга эмас, ҳаммага ёрдам берарди. У ҳеч кимни рад этмасди. У буюк шифокор эди.

Бу вақт ичида кучли бўлишимиз керак. Энг яхши нарса - ўйинни кўчиришни сўраш эди. Биз дарҳол Ла Лига президенти билан боғланиб, нима бўлганини тушунтирдик. Улар ҳаммасини яхши тушунишди ва барча тўхтатиш тартиблари бошланди.

Биз "Осасуна"дан уларнинг президенти номидан максимал тушунишни олдик. Улар ҳамма нарсани биринчи лаҳзада тушундилар. Улар жуда ажойиб муносабат билдиришди. Ҳакамлар ҳам ҳамма нарсани яхши тушунишди ва мен уларга тушуниш учун раҳмат айтмоқчиман.

Бу "Барcелона" учун жуда оғриқли янгилик. Биз шок ҳолатида турибмиз. Бу жуда кутилмаган эди. Ўйинчилар жуда қайғуга тушишди. Биз унинг онаси ва рафиқаси билан боғландик. Биз уларга максимал қулайлик таъминламоқчимиз. Карлеснинг икки фарзанди, Жерард ва Анна қолди. Биз уларга керак бўлган ҳамма нарсада ёрдам берамиз.

Биз клубнинг барча аъзолари ва ўйинни кўриш учун келган мухлислардан тушунишларини сўрадик. Ўйиннинг тўхтатилишини эълон қилганимизда, мухлислар бизни тўлиқ қўллаб-қувватладилар. Мен уларга ҳаммасига раҳмат айтмоқчиман", - деди Лапорта.

Киритилди: 16:47, 09.03.2025.
Ўқилди: 3199 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.